Коррупциявий хавф – хатарларни минималлаштириш йўлида чоралар

 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ишлаб  чиқилди ва тасдиқланди.

Шунингдек, коррупция хавф – хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларнинг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхати шакллантирилди.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаб  чиқилиб тасдиқланган дастурда коррупциявий хавф – хатарларни минималлаштиришга қаратилган  тегишли чораларлар белгилаб олинди.

Жумладан, 

- юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат назоратини ва профилактика тадбирларини  амалга оширишга чиқишдан олдин инспекторлар билан суҳбат ўтказиш;

- поездлар ҳаракати хавфсизлиги талабларини бузиш ҳолатлари бўйича темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан олиб бориладиган ҳар бир хизмат текширувларининг тўғрилиги устидан назорат ўрнатиш;

- хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек, ҳарбий таркибларнинг транзитига асосли хулосалар берилиши бўйича алоҳида ҳисобини юритиш;

- ҳаракатланадиган таркибнинг умумий фойдаланиладиган темир йўлларга чиқиши учун рухсат бериш тартиб - таомилларидан ўтказилган, шунингдек, рухсат бериш тартиб таомилларида комиссия таркибида қатнашган масъул ходим устидан алоҳида назорат ўрнатиш;

- инспекция томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш.

Р.Исроилов
Инспекциянинг коррупцияга қарши
ички назорат фаолияти учун масъул
ходим вазифасини бажарувчи