Халқаро ҳамкорлик
2024 йил 8 июль санасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов ва Беларус Республикаси Транспорт инспекцияси бошлиғи Виталиий Киреэв иштирокида видеоконференс-алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди. Ҳар икки томондан транспорт йўналишлари бўйича масъул раҳбарлар ҳам иштирок этишди.
Йиғилишда йўналишли ва йўналишсиз ташувчилар томонидан автотранспорт воситаларининг йўлларда ҳаракатланиш тартибига риоя этилишини назорат қилишнинг миллий қонунчиликда белгиланган талаблари тўғрисида ахборот алмашилди.
2024 йил 22 ноябрда "Транспорт ҳафталиги – 2024" доирасида ташкил этилган Халқаро конференцияда англашув меморандуми имзоланди.
"Транспорт ҳафталиги – 2024" якунида Халқаро транспорт коридорлари бўйлаб ташишлар хавфсизлигини таъминлашда транспортда назорат органларининг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан халқаро конференция ўтказилди.
“Евросиё минтақаси давлатларининг транспорт хавфсизлигини таъминлаш бўйича назорат органларининг илғор тажрибаларни жорий этишда ҳамкорлиги” резолюциясини амалга ошириш мақсадида транспортда назорат органлари раҳбарлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.