Гендер тенглиги
Транспорт назорати инспекцияси ходимлари 18 июль 2024 йил Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейига ташрифи
Транспорт назорати инспексияси ходимларни, айниқса ёшларни китоблар оламидаги янгиликлар билан таништириш, бой тарихга эга бўлган она тилимизнинг ўзига хос томонларини кенг китобхонларга таништириш, давлат тилида иш юритишда грамматик, орфографик қоидаларга эътиюор қаратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири Инспексия марказий аппарати бир гуруҳ ходим ва ёшларининг 2024 йил 31 июл куни Транспорт вазирлигида ўтказилган китоблар тақдимотига жалб этилди.
2024 йил 8-9 июн кунлари Қурбон ҳайити байрами арафасида инспексия ходимларининг кўҳна ва навқирон Бухоро шаҳрига ташрифлари ташкил этилди. Маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш доирасида ташкил этилган мазкур ташриф давомида ходимлар Бухоронинг диққатга сазовор жойлари, кўҳна меъморий обидалари, археологик қазилма намуналари, нодир асори-атиқалар билан яқиндан таништирилди. Мутахассислар томонидан Бухоро ўтмишини ўзида мужассам этган музей экспонатлар тарихи кенг ёритилди. Бу саёҳат ходимларнинг, айниқса ёшларнинг онгида она Ватанга муҳаббат, аждодлар меросига ҳурмат руҳини шакиллантиришга, аждодларимиз санъатига, бунёдкорлик салоҳиятига, нозик дид билан қурган обидаларига бўлган ҳурматини ошишига хизмат қилиши шубҳасиздир.
18 май – Халқаро музейлар куни - Инспекция ходимлари ҳам халқимизнинг тарихий, илмий-маданий ва маънавий қадриятларидан яқиндан хабардор бўлиш мақсадида Ўзбекистон Давлат санъат музейи ва Тошкент Политехника музейига ташриф буюришди.
Гендер тенглик – муносабатларнинг ижтимоий жиҳати - Транспорт вазирлигида ишчи ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Жамиятда гендер тенглигини таъминлаш” мавзусида ахборот – маърифий тадбири ташкил этилди.
Инспекция ходимлари қадим Бухорода - инспекция раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида инспекция ходимларини Бухоро шаҳрига саёҳати ташкил этилди. Марказий аппарат ва филиаллар ходимларидан ташкил топган жамоа кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб қайтишди.
Инспекция фаолиятида гендер тенглигига оид ҳужжатлар рўйхати
248-буйруқ - Ўзбекистон Республикаси “Хотин қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Қонуни ижросини таъминлаш ҳақида