Гендер тенглиги

Транспорт назорати инспекцияси ходимлари 18 июль 2024 йил Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейига ташрифи

 

Транспорт назорати инспексияси ходимларни, айниқса ёшларни китоблар оламидаги янгиликлар билан таништириш, бой тарихга эга бўлган она тилимизнинг ўзига хос томонларини кенг китобхонларга таништириш, давлат тилида иш юритишда грамматик, орфографик қоидаларга эътиюор қаратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири Инспексия марказий аппарати бир гуруҳ ходим ва ёшларининг 2024 йил 31 июл куни Транспорт вазирлигида ўтказилган китоблар тақдимотига жалб этилди.

2024 йил 8-9 июн кунлари Қурбон ҳайити байрами арафасида инспексия ходимларининг кўҳна ва навқирон Бухоро шаҳрига ташрифлари ташкил этилди. Маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш доирасида ташкил этилган мазкур  ташриф давомида ходимлар Бухоронинг диққатга сазовор жойлари, кўҳна меъморий обидалари, археологик қазилма намуналари, нодир асори-атиқалар билан яқиндан таништирилди. Мутахассислар томонидан Бухоро ўтмишини ўзида мужассам этган музей экспонатлар тарихи кенг ёритилди. Бу саёҳат ходимларнинг, айниқса ёшларнинг онгида она Ватанга муҳаббат, аждодлар меросига ҳурмат руҳини шакиллантиришга, аждодларимиз санъатига, бунёдкорлик салоҳиятига, нозик дид билан қурган обидаларига бўлган ҳурматини ошишига хизмат қилиши шубҳасиздир.

18 май – Халқаро музейлар куни - Инспекция ходимлари ҳам халқимизнинг тарихий, илмий-маданий ва маънавий қадриятларидан яқиндан хабардор бўлиш мақсадида Ўзбекистон Давлат санъат музейи ва Тошкент Политехника музейига ташриф буюришди.

Аёл борки олам мунаввар! - Инспекциянинг аёл ходимлари раҳбарият ва касаба уюшмаси томонидан муносиб тақдирланди.

Гендер тенглик – муносабатларнинг ижтимоий жиҳати - Транспорт вазирлигида ишчи ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Жамиятда гендер тенглигини таъминлаш” мавзусида ахборот – маърифий тадбири ташкил этилди.

Инспекция ходимлари қадим Бухорода - инспекция раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида инспекция ходимларини Бухоро шаҳрига саёҳати ташкил этилди. Марказий аппарат ва филиаллар ходимларидан ташкил топган жамоа кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб қайтишди.

Инспекция фаолиятида гендер тенглигига оид ҳужжатлар рўйхати

“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларини амалга ошириш бўйича 2019 йил учун чора-тадбирлар режаси

18-буйруқ - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори ижроси тўғрисида

85-буйруқ - Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгашини ташкил этиш ҳақида 

248-буйруқ - Ўзбекистон Республикаси “Хотин қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Қонуни ижросини таъминлаш ҳақида

177-буйруқ - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021-йил 22- июлдаги 115-сон буйруғи ижросини таъминлаш ҳақида 

32-баён - Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 10/1-2825 сонли “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда 10/1-2825 сонли “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ижроси юзасидан Бош вазир томонидан тасдиқланган Чора-тадбирлар режасини ижро қилиш ҳақидаги Транспорт вазирлиги топшириғини ижро қилиш тўғрисида йиғилиш

04.08.2024