Ягона телефон
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси сининг фаолияти бўйича
Ягона телефонига келадиган мурожаатларни кўриб чиқиш иш тартиби
Ягона телефон рақами |
Иш кунлари |
Иш вақти |
(71) 202-05-01 (476) (71) 202-05-01 (442) |
душанба-жума |
9:00 дан 18:00 гача |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолияти бўйича Ягона телефонига келадиган мурожаатларни кўриб чиқиш иш тартиби Ягона телефон тармоғи орқали тушган мурожаатларни қабули, қайд этилиши ва кўриб чиқилиши тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар.
1.1. Ягона телефон Транспорт назорати инспекциясининг жисмоний ва юридик шахслар билан уларнинг мурожаатлари бўйича бевосита алоқада бўлиш воситасидир.
1.2. Ушбу Иш тартибида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ягона телефон – жисмоний ва юридик шахслар томонидан Транспорт назорати инспекциясининг фаолияти бўйича телефон орқали мурожаатларни қабул қилувчи техник восита;
Ягона телефонни техник таъминоти – Ягона телефонни ўрнатиш ва иш ҳолатида сақлаш;
Оператор – Ягона телефон орқали келиб тушадиган мурожаатларни қабул қилувчи, қайд этувчи ва ҳужжатлаштирадиган Транспорт назорати инспекцияси томонидан тайинланган ваколатли шахс;
Жисмоний ва юридик шахс – Ягона телефонга мурожаат этган шахс.
II. Ягона телефон тармоғини ишлашини таъминлаш
2.1. Ягона телефон иши бўйича умумий раҳбарликни Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи амалга оширади. Ягона телефон орқали келиб тушган мурожаатни бевосита қабул килиш, қайд этиш, таҳлил этиш ҳамда ҳужжатлаштиришни таъминлаш ишларини Оператор амалга оширади.
2.2. Ягона телефоннинг ишлаши куннинг иш вақтида таъминланади. Ушбу мақсадда Ягона телефон тизими уни нормал ҳолатда ишлашига имкон берувчи Транспорт назорати инспекцияси инспекциясининг девонхонасида ўрнатилади.
2.3. Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Ягона телефон ишига масъул шахсни тайинлайди.
2.4. Масъул шахс:
Ягона телефон орқали келиб тушадиган мурожаатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва ҳужжатлаштирилишини, ҳар кунги мурожаатларни матн шаклига келтиришни;
Ягона телефон орқали олинган мурожаатлар, телефон орқали сўровлар матнини Транспорт назорати инспекцияси раҳбариятига тақдим этилишини;
ёзиб олинган ахборотни сақланишини таъминлайди.
2.5. Ягона телефон иши бўйича умумий раҳбарликни амалга оширувчи масъул шахс Ягона телефонни техник яроқлилиги ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлайди (мулоқотни олиб бориш, телефон гўшагини қўйиш ҳолатини назорат қилиш ва бошқалар).
2.6. Ягона телефон рақами Транспорт назорати инспекцияси расмий веб-сайтига, шунингдек, Транспорт назорати инспекцияси биносидаги ҳамма кириши мумкин бўлган хона ва (ёки) бошқа ажратилган жойларда фаолияти тўғрисидаги ахборот билан ахборотдан фойдаланувчилар танишиши учун мўлжалланган ахборот стендлари ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларига жойлаштирилади.
III. Ягона телефон орқали келган мурожаатларни қабул қилиш, ҳужжатлаштириш ва тегишли таркибий тузилмаларга жўнатиш.
3.1. Ягона телефон орқали келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш (8-371) 299-99-58 телефон рақами орқали инспекциянинг девонхона котиба-референти ва иш юритувчиси (Оператор) томонидан амалга оширилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг Ягона телефон орқали келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш Оператор томонидан ҳафтанинг душанбадан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 гача амалга оширилади.
3.2. Ягона телефон орқали мурожаатларни қабул қилиш реал вақт режимида оператор ҳамда жисмоний ва юридик шахс ўртасидаги суҳбат шаклида амалга оширилади.
3.3. Ягона телефон тизимида чақириқ сигнали келганда Оператор абонент билан суҳбатга киришади ҳамда унга Транспорт назорати инспекциясига мурожаат қилиш, шунингдек, Ягона телефон бўйича мурожаатни тақдим этиш тартибини тушунтиради.
3.4. Кўрсатилган маълумотлар эълон қилингандан кейин, Оператор мурожаат қилувчига қуйидагича ўзини таништиради: Транспорт назорати инспекцияси инспекциясиининг Ягона телефони, Сизни эшитаман”. Сўнгра у мурожаатнинг мазмунини диққат билан тинглайди. Ягона телефон орқали мурожаат қилувчи билан суҳбат одатда мурожаат қилувчининг сўровлари ва операторнинг аниқлаштирувчи саволларини эркин усулда берилишидан ташкил топган бўлади. Агар мурожаат қилувчи саволнинг мазмунини аниқ етказиб бера олмаса, Оператор мурожаатнинг моҳиятини инобатга олиб, мурожаат қилувчидан одоб билан сўровнома ўтказади.
3.5. Эркин суҳбат давомида Оператор мурожаат қилган жисмоний шахсни хулқини таҳлил этиб, унинг сўзида мумкин бўлган руҳий чекинишлар белгиларини аниқлайди, шунингдек, руҳий чекиниш аломатлари мавжуд шахсларни ахбороти ишончлилигини ҳам инобатга олиши керак. Алоқа қаердан уланганлигини ҳам аниқланади – чет элданми ёки Ўзбекистон ҳудудиданми. Кейинчалик, одоб билан Оператор мурожаат қилган шахсни саволларга жавоб бериш учун вақти мавжудлигини аниқлаштиради, телефон рақамини бера оладими ёки бошқа алоқа усули билан у билан боғланиладими, фамилия, исми ва отасининг исмини сўрайди. Агар унда бирон-бир ҳужжат ёки ҳужжатга оид материал мавжуд бўлса, жисмоний шахсга факс орқали ёки электрон почта орқали Транспорт назорати инспекцияси инспекциясининг расмий электрон манзилига юборишни таклиф этади.
3.6.Оператор томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг Ягона телефонига мурожаатлари ҳужжатлаштирилади, яъни мурожаатлар қайд этилади ва ҳисоби юритилади. Мурожаат қайд этилганидан сўнг, ўша кундан кечиктирмасдан Транспорт назорати инспекцияси мурожаат матни бажарувчиларини тайинлаш учун берилади. Қайд этиш китоби рақамланади ва тикилиб, муҳрланади. (1-илова)
3.7.Оператор ҳар куни 18-00 ҳолатига Ягона телефон орқали тушган мурожаатларнинг ягона маълумотини тайёрлайди.
Маълумотда Ягона телефон орқали тушган мурожаатларнинг сони, хусусияти ва қисқача мазмуни акс эттирилади. (2-илова)
3.8. Мурожаатлар бўйича тузилган ягона маълумотларни Оператор томонидан ҳар ҳафтанинг жума куни соат 15-00 гача инспекция Ахборот хизмати бошлиғига тақдим этилади.
3.9. Транспорт назорати инспекциясининг Ахборот хизмати бошлиғи ҳар чоракда Ягона телефон орқали тушган мурожаатларни таҳлилини амалга оширади ва таҳлилни инспекция бошлиғига тақдим этади.
IV. Жавобгарлик
4.1. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, шунингдек, ушбу Иш тартиби бўйича юклатилган вазифаларни бажармаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.