Ташкилотларда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш
Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да вазирлик, идора ва ташкилотларда ёшлар масалалари учун масъул бўлган 150 га яқин ходим иштирокида махсус ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув дастурида ташкилотларда ёшларга оид сиёсатни самарали юритишга қаратилган тренинглар, тажрибали тадбиркор ва санъат вакиллари билан учрашувлар, шунингдек спорт мусобақалари ҳам ўрин олди.
Семинарнинг яна бир муҳим жиҳати, ёшлар манфаатларини илгари суришга қаратилган янги лойиҳаларни агентлик ва ташкилотлар ўртасида самарали тарзда амалга ошириш ва ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдир.
Семинар якунига кўра Транспорт назорати инспекцияси Ёшлар масалалари бўйича масъул ходим Мардонжон Ёқубов фаол иштироки учун тегишли сертификат билан тақдирланди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати