Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилояти Транспорт назорати инспекциясида коррупция ва тадбиркорларга босимлар” сарлавҳали хабарлар юзасидан Транспорт назорати инспекцияси қуйидагиларни маълум қилади. Хабарда таъкидланганидек бунга қадар мазкур талқиндаги хабарлар чиққанлиги боис барча ҳолатларни аниқлаш мақсадида, Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Тошкент вилояти ҳудудий бўлими раҳбари ва ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Хизмат текшируви якунига кўра мақолада баён этилган важлар ўз тасдиғини топмаган.

Шунингдек, вилоятдаги ташувчилар билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида, Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов Тошкент вилояти ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари билан учрашиб, уларнинг таклиф ва эътирозларини эшитган, барча масалалар атрофлича муҳокама қилинган. (https://t.me/Uztransnazorat/4942)

Шу ўринда Транспорт назорати инспекцияси ходимлари фаолиятидан эътироз ва шикоятларингиз бўлса, қуйидаги алоқа каналлари (https://t.me/Uztransnazorat/4242) орқали мурожаат қилишингиз мумкин: Telegram бот @антиcорруптион_узтн_бот Ишонч телефони 71-202-05-01(515) Расмий веб сайтдаги саҳифа https://uztn.uz/uz/activitylist/kontakty2 Масъул ходим телефон рақами +99890 075-55-57

Бугунги кунга қадар юқоридаги мазмунда асосли мурожаатлар келмаганлигини маълум қиламиз.