“Тошкент-Самарқанд-Бухоро” йўналишида Идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбир Тошкент марказий темир йўл вокзалида бошланиб, унда аввалги йиғилишларда берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари, Идоралараро комиссияси раиси ўринбосари А.Камилджанов ва Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари А.Абдурахмановлар бошчилигида комиссия аъзолари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд камчиликларни назорат қилиб чиқдилар.
Темир йўл кесишмалари, темир йўл ён атрофлари кўздан кечирилди. Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги ҳолати таҳлил қилинди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари юзасидан Тошкент, Бухоро МТУ филиаллари раҳбарияти, тегишли хўжаликлар ва маҳаллий ҳокимият вакилларига тавсиялар берилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати