Коррупциявий хавф – хатарларни минималлаштириш йўлида чоралар
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Шунингдек, коррупция хавф – хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларнинг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхати шакллантирилди.
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилиб тасдиқланган дастурда коррупциявий хавф – хатарларни минималлаштиришга қаратилган тегишли чораларлар белгилаб олинди.
Жумладан,
- юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат назоратини ва профилактика тадбирларини амалга оширишга чиқишдан олдин инспекторлар билан суҳбат ўтказиш;
- поездлар ҳаракати хавфсизлиги талабларини бузиш ҳолатлари бўйича темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан олиб бориладиган ҳар бир хизмат текширувларининг тўғрилиги устидан назорат ўрнатиш;
- хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек, ҳарбий таркибларнинг транзитига асосли хулосалар берилиши бўйича алоҳида ҳисобини юритиш;
- ҳаракатланадиган таркибнинг умумий фойдаланиладиган темир йўлларга чиқиши учун рухсат бериш тартиб - таомилларидан ўтказилган, шунингдек, рухсат бериш тартиб таомилларида комиссия таркибида қатнашган масъул ходим устидан алоҳида назорат ўрнатиш;
- инспекция томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш.
Р.Исроилов
Инспекциянинг коррупцияга қарши
ички назорат фаолияти учун масъул
ходим вазифасини бажарувчи