“Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”га доир тарғибот тадбири
Ташкилотчи: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси.
Иштирокчилар: “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси марказий аппарати, Тошкент филиали ходимлари ва ОАВ вакиллари.
Маърузачи: Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходими Илҳом Юсупов Ибодиллаевич.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2019 йил 11 октябрь куни “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Унга мувофиқ, жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар Ўзбекистон Республикасида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.
“Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ҳам юқори даражада ўтказиш мақсадида 2019 йил 29 октябрь куни инспекция марказий аппарати ва Тошкент филиали ходимлар учун Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходими Илҳом Юсупов Ибодиллаевич иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда 2019 йилнинг 25 июнидан амалиётга жорий этилган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазумун моҳияти, миллий сайлов қонунчилигимиздаги сўнгги ўзгаришлар, сайловлар орқали фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги бевосита иштироки мавзуларида ўқув - семинар ташкил этилди.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тизимида, жумладан “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида 2019 йил октябрь ойи – Ҳуқуқий маданият ойлиги деб эълон қилингани муносабати билан ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида йиғилганларга қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, норматив ҳужжатлар мазмун-моҳияти борасида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, 2019 йил 27 май куни Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5729-сонли Фармони ва унга мувофиқ 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури мазмун - моҳияти, умуман коррупцияга қарши курашишда фуқароларнинг ўрни ва дастурнинг ижроси борасида тўхталиб ўтилди.
Бу каби тадбирлар инспекциянинг ҳудудий филиалларида давом эттирилади.
Фирдавс Хайриддинов
- “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби
– ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
Тел. +99891 449 – 93 – 43,
(71) 299 – 96- 23