Инспекциянинг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан Матбуот анжумани

Тадбир номи: “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан Матбуот анжумани;

Тадбир жойи ва вақти:  Миллий матбуот марказида 2020 йил 28 декабрь соат 12.00 да

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5647-сон Фармони билан Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ташкил этилди.

Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номлаган ҳолда Транспорт вазирлиги ихтиёрига ўтказилган.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ ўзига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 12 ойида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида ва темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритадиган юридик шахсларнинг шохобча йўлларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат назоратини амалга ошириш юзасидан инспекция томонидан 2020 йил давомида ваколатли органни хабардор этиш тартибидаги жами 89 та текширувлар ўтказилди. Бу кўрсаткич (пандемия сабабли) 2019 йил шу даврига нисбатан 105 тага кам ташкил этилди.

Ваколатли органни хабардор этиш тартибида 2020 йил давомида ўтказилган текширувларда инспекция томонидан темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларининг темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, техник воситаларини сақлаш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари ижросини назорат этиш юзасидан аниқлаган камчиликлар сони 7878 тани, шу жумладан тақиқловчи чоралар сони 3020 тани ташкил этди. Ташкилотларга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун        83 та кўрсатмалар киритилди. 2019 йилнинг шу даврида аниқланган камчиликлар сони 19749 тани, шулардан тақиқловчи чоралар сони 7358 тани ташкил этган.

Текширув давомида хавфли юкларни ортиш-туширишни амалга ошириш, темир йўллларда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар, поездлар ҳаракати хавфсизлигини тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги, ходимларнинг билим даражаси масалалларига алоҳида эътибор қаратилди.

Темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлайдиган техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирлари белгиланган муддатларда бажарилиши давлат назоратини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан инспекция томонидан мунтазам равишда профлактик чора-тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

2020 йил давомида 3869 та профлактика чора-тадбирлари ўтказилган бўлиб, уларда 20556 нафар темир йўл транспорти ходимлари иштирок этган. 2019 йилнинг шу даврида ўтказилган профлактика чора-тадбирлари сони 4450 тани, уларда иштирок этган ходимлар сони 23808 нафарни ташкил этган.

Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида (яъни Афросиёб поездлари ҳаракатланадиган учачткаларда) 2020 йил давомида 784 та профлактика чора-тадбирларининг ўтказилган. Мазкур тадбирларда семинар машғулотлари, норматив ҳужжатларни амалиётда қўллаш, ҳаракат хавфсизлиги бузилиши мумкин бўлган эҳтимолий хавфни олдиндан олдини олиш бўйича тавсиялар берилган, 2019 йилдаги профлактик чора-тадбирлари 717 та ташкил этган.

Инспекция томонидан қозонхона объектлари, кўтариш иншоотлари ва ўлчаш тизимларини сақлаш, улардан хавфсиз фойдаланиш бўйича ўтказилган профлактик чора-тадбирлар сони 2020 йил давомида 62 та, уларда иштирок этган ходимлар сони 689 нафар, 2019 йил шу даврида 21 та, иштирок этган ходимлар сони 370 нафарни ташкил этган.

2020 йил давомида 182 та қозонхона объектлари, кўтариш иншоотларини техник кўрик ва синовларида иштирок этилган бўлиб, уларда 137 та кран, 11 та лифт, 3 та эскалатор, 7 та қозон ва 24 та босим остидаги сиғимлар техник кўрик ва синовдан ўтказилган. 2019 йил шу даврида 820 та техник кўрик ва синовлар ўтказилган бўлиб, уларда 454 та кран, 9 та лифт, 91 та қозон ва 228 та босим остидаги сиғимлар техник кўрик ва синовдан ўтказилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом ижроси юзасидан 2020 йил давомида Идоралараро комиссия томонидан 6 та, 2019  йил шу даврида 5 та йиғилишлар (шу жумладан сайёр йиғилишлар) ташкил этилди.

Инспекция фаолияти ҳақида аҳолига оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, инспекция расмий веб-сайти орқали мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборотлар тақдим этиб борилди. Турли веб-сайтларда 60 та, радио ва телевиденияда 16 та, газеталарда 38 та мақола ва хабарлар эълон қилинди.

Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл состави хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Лойиҳанинг мақсади - инсон ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахслар, давлатнинг мол-мулкини ҳимоялаш, атроф муҳит, жониворлар ва ўсимликлар ҳаёти ёки соғлигини муҳофаза қилиш, шунингдек харидорлар ва истеъмолчиларни (фойдаланувчиларни) унинг вазифаси ва хавфсизлигига нисбатан адашишига олиб келувчи ҳаракатлардан огоҳлантириш мақсадида, ҳаракатдаги темир йўл состави ва унинг таркибий қисмлари хавфсизлигига лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва модернизация қилишда  қўйиладиган ягона мажбурий талабларни белгилашдан иборат.

“Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл состави хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент зарар етказиш хавфи даражасини ҳисобга олган ҳолда, ҳаракатдаги темир йўл состави ва (ёки) унинг таркибий қисмларига қўйиладиган, уларнинг бажарилиши: ҳаракат, нурланиш, портлаш, механик, ёнғин, термик ва электр хавфсизлигини таъминлайдиган минимал зарур талабларни белгилайди.

Умумий техник регламентда мажбурий талабларнинг белгиланиши ҳаракатдаги темир йўл составининг хавфсизлик даражаси ва сифати ошишига ижобий таъсир кўрсатади, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиради, Божхона Иттифоқи аъзо давлатларининг темир йўл транспорти соҳасидаги хавфсизликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги талабларни белгилаш бўйича ёндашувларга яқинлаштиради, шунингдек мувофиқликни мажбурий тасдиқлашга сарфланадиган сарф-харажатларни камайтириш, иқтисодий ва инвестиция муҳитини яхшилаш, қулай инновацион муҳитни яратишга кўмаклашади.

 

 Фирдавс Хайриддинов -
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати бошлиғи

Тел. +99891 449 – 93 – 43,
71-299 – 96- 23