Президент Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди

“Қарши” МТУда Транспорт назорат инспекцияси Темир йўл транспортида назорат Қашқадарё ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилояти шўбаси ва шахобча темир йўлига эга тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-184-сонли Фармони мазмун-моҳияти, жумладан, тадбиркорларга қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритишига кўмаклашиш ва қонунбузилишларнинг барвақт олдини олиш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш лозимлиги таъкидланди.

Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади. “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади. Хавф даражаси ўрта ва юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирлар ёки текширув ўтказилиши мумкинлиги тушунтирилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати