Бухорода сайёр қабул ўтказилди
Бухоро вилояти Транспорт бошқармасида Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари Санжар Турғунов ҳамда транспорт соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан сайёр қабул бўлиб ўтди. Дастлаб С.Турғунов сўзга чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари Транспорт назорати инспекцияси ваколати доирасида кўриб чиқилиб, ўрнатилган тартибда ҳал этилишини билдирди.
Қабул давомида иштирокчилардан тушган саволларга асосланган жавоб берилди.
Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан масъулларга кўрсатма берилиб, ижроси инспекция назоратига олинди.
Шунингдек, транспорт соҳасига оид қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтириш берилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати