Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси

Сирдарё вилоят транспорт бошқармасида Гулистон шаҳар прокуратураси, Транспорт бошқармаси ва Транспорт назорати инспекцияси Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2025 йил 5 март куни ўтказилган йиғилишда коррупцияни олдини олиш бўйича белгилаб берилган энг муҳим вазифа ва мақсадлар тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилиб, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатлигини таъкидланди.

Ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати