«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси «Book challenge» акциясида фаол иштирок этмоқда
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси раҳбар ва ходимлари ўзлари таҳсил олган мактабларга турли мавзудаги 400 донадан ортиқ китобларни совға қилишди. Инспекция бошлиғи Дониёр Ахмедов, бошлиқ ўринбосари Аъзам Абдурахманов бошлаб берган акцияни қолган ходимлар ҳам фаол давом эттиришди. Жумладан марказий аппарат бир гуруҳ ходимлари пойтахтимиздаги Яшнобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 103-сон имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюриб, болажонларга эсдалик учун китобларни совға қилишди.
Жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан 5 та ташаббус илгари сурилган эди. Унда Ш.Мирзиёев “Барча раҳбарлар… бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10−20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”, — дея таъкидлаганди. Мазкур акция тезда республика бўйлаб кенг қулоч ёйди ва унда барча бўғиндаги раҳбарлар, депутатлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органи раҳбарлари иштирок этишмоқда.
Инспекциянинг филиал ходимлари ҳам акцияда муносиб улушларини қўшишди. Филиал бошлиқлари ўзлари ўқиб, катта ҳаётга йўлланма берган илм даргоҳларида бўлиб, шахсий кутубхоналаридан китоблар совға қилишди. Шунингдек, мактаб инфратузилмасини яхшилаш мақсадида маълум миқдорда ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати