Yuk tashishda me’yorlarga amal qilish yuzasidan targ‘ibot-tashviqot ishlari

Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими ходимлари томонидан “Биз автомобиль йўллари тармоғининг соз ҳолатда сақланиши тарафдоримиз” ойлиги доирасида юк ташишда белгиланган меъёрларга амал қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Юк ташиш транспортида вазн ва ҳажм параметрлари назоратининг асосий мақсади автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг таъмир муддатларига қадар бузилишининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтиришни таъминлашдан иборатдир.

Автомобиль транспортида юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилардан белгиланган меъёр талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати