Юк автомобиллари тарози назоратидан ўтказилмоқда
Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлими ЙҲХ ходимлари билан ҳамкорликда юк автомобилларининг вазн параметрларини кўчма тарози назоратидан ўтказишмоқда.
Белгиланган меъёрлардан ортиқча юк билан ҳаракатланиб келаётгани аниқланган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомобиллар вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.
Ушбу рейд тадбирлари автомобиль йўлларининг сифатли сақланиши ва сифат кўрсаткичлари бузилишини олдини олишга қаратилган. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати