Ёшларнинг ҳар бир таклифи инобатга олинди
Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи J.Karimov ёш ходимлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. “Раҳбар ва ёшлар” рукни остидаги тадбирда инспекция раҳбари мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга бўлган эътибор ва уларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг илғор ғоялари, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш, ёшлар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб бориш зарурлигини таъкидлади.
Ёшлар орасида турли маданий тадбирларни кўпайтириш, футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка мусобақалари, заковат ўйинларини ўтказиш, мусобақалар ғолибларини рағбатлантириш мақсадида қадимий шаҳарларимиздаги тарихий обидаларга саёҳатлар ташкил этиш режалаштирилгани барча иштирокчиларни бирдек қувонтирди.
Шундан сўнг ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан инспекцияга бошлиғига мурожаат қилишди, таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Марказий аппарат ва ҳудудий бўлимларда фаолият юритган ёшлар Нукус шаҳридаги I.V.Saviskiy номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейига, Ғалаба боғига саёҳатлар уюштириш, спорт билан шуғулланиш учун имкониятларни кенгайтириш, хорижий тилларни ўзлаштириш, ОАВ ходимлари билан мулоқотда зарур кўникмаларни эгаллашда амалий ёрдам бериш каби кўплаб таклифларини билдиришди.
Инспекция бошлиғи билдирилган барча таклифлар албатта инобатга олиниши, яъни ҳаётга татбиқ қилинишини маълум қилиб, бу борада масъулларга тегишли кўрсатма берди. Инспекция раҳбарияти билан ёш ходимларнинг учрашуви йил давомида мунтазам ташкил этиши белгиланди.