Йўловчининг ёнидан гиёҳванд модда топилди
Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Навоий вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари И.Ҳайдаров ҳамда А.Остонов Кармана туманидаги «Самарқанд» ЙПХ масканида хизмат фаолиятини олиб бораётган вақтида «Матиз» русумли автотранспорт воситаси текшириш учун тўхтатилди. Инспектор йўловчилар билан суҳбатлашмоқчи бўлганида улардан бирининг ўзини тутиши ва ҳатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотганлиги сабабли ушбу ЙПХ масканида хизмат фаолиятини олиб бораётган Жамоат тартибини сақлаш ходимларини чақириб йўловчини тегишли тартибда текширишни сўраган.