Йўл соҳасида ярим йиллик ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Транспорт назорати инспекцияси раҳбари Ж.Каримов бошчилигида марказий аппарат ва ҳудудий бўлимлар ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жорий йил дастлабки ярим йилликда йўл-қурилиш ишларини назорат қилиш йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.22й. ПҚ-374-сон қарори талабидан келиб чиқиб, йўл қурилиши объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажараётган тадбиркорлик субъектларида қоидабузарликларни олдини олишга қаратилган 2371 та профилактика тадбирлари ўтказилган.

Ҳисобот даврида жами 1274 та (шундан: қурилиш – 125 та,  реконструкция – 192 та, таъмирлаш – 651 та ҳамда қазиш объеклари - 306 та) йўл қурилиш объектларида назорат қилиш ишлари ўтказилиши таъминланди. Шу жумладан тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги объектлар - 204 та  ва давлат муассасаси иштирокидаги объектлар - 1070 та.

Назорат қилиш ишлари натижасида жами 3194 та  (шу жумладан: қурилиш – 433 та,  реконструкция – 578 та, таъмирлаш – 1753 та, қазиш – 430 та) қоидабузарликлар аниқланди.

Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича жами 1191 та (шу жумладан: буюртмачиларга – 266 та, пудратчиларга – 670 та, қазиш ишларига – 255 та) бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Бугунги кунда 928 та кўрсатмалардаги 2209 та қоидабузарликларни ижро этиш муддати келган бўлиб, амалда 871 та кўрсатмалардаги 2031 та қоидабузарликлар бартараф этилди.

Муддати келган, лекин бартараф этилмаган 57 та кўрсатмалардаги
178 та қоидабузарликлар бўйича ваколат доирасида чоралар кўрилмоқда яъни 12 та ҳолат бўйича тақдимнома ҳамда 11 та ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Бугунги кунда бажариш муддати келмаган 263 та кўрсатмалардаги
985 та қоидабузарликларнинг ижроси ҳудудий бўлимлар инспекторларининг назорати остига олинган.

Кўрсатмалардаги қоидабузарликларни бартараф этмаган ҳамда йўл қурилиши объектларида норматив ҳужжатлари талаблари бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан МЖТкодекснинг 99 ва 147 модаллари асосида жами 189 та (шу жумладан: буюртмачиларга – 39 та, лойиҳачига – 1 та, пудратчиларга – 96 та, қазиш ишлари бўйича – 53 та) маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

Қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бузилишларига йўл қўйган ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган 161 та (шу жумладан: буюртмачиларга – 77 та, лойиҳачиларга - 15 та, пудратчиларга - 12 та, қазиш ишлари бўйича – 57 та) тақдимнома киритилди. Бугунги кунда бартараф этиш муддати келган 141 та тақдимномадан 104 тасининг ижроси таъминланган.

Назорат қилиш ишлари натижасида 132 та объектда аниқланган  9795,86 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган ишларнинг ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди.

Бугунги ижро этиш муддати келган 100 та объектдаги 8583,0 млн сўмлик сифатсиз бажарилган ишлар бартараф этилди, бажариш муддати келмаган 32 та объектдаги 1212,86 млн сўмлик сифатсиз бажарилган ишларнинг ижроси ҳудудий бўлимлар инспекторларининг назорати остига олинган.

Йиғилишда ҳар бир ҳудудий бўлим томонидан амалга оширилган ишлар ҳолати ҳам таҳлили қилиниб, ишларни янада такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Ярим йиллик якунига кўра юқори самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилишга тавсия этилди. Ўз навбатида сускашликка йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартида интизомий жазога тортиш масалалари кўриб чиқилиши белгиланди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати