Ходимларнинг ҳушёрлиги гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйди

Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Навоий вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан Кармана туманидаги «Оқтош» ЙПХ масканида хизмат фаолиятини олиб бораётган вақтида «Нехиа» русумли автотранспорт воситасини текшириш учун тўхтатади.

Инспектор автотранспорт воситаси салонида бўлган йўловчилар билан суҳбатлашмоқчи бўлган вақтида йўловчилардан бирининг ўзини тутиши ва ҳатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотганлиги сабабли мазкур ЙПХ масканида хизмат фаолиятини олиб бораётган Жамоат тартибини сақлаш ходимларини чақириб йўловчиларни тегишли тартибда текширишни сўрайди.

Текшириш давомида транспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган B.X.ning ёнида сариқ рангдаги кукунсимон гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, ИИБ Тезкор ходимларига хабар бериади.

ИИБ ва холислар иштирокида ўтказилган текширишда фуқаро аниқланган модда тақиқланганлигини билишини, ўз истемоли учун олиб юрганлигини билишини, ўз истеъмоли учун олиб юрганлигини маълум қилади.

Транспорт назорати инспекцияси инспекторининг ҳушёрлиги ва вазиятни тўғри баҳолаганлиги натижасида гиёҳванд модда олиб кетаётган фуқаро кўзланганмақсадига эришолмай,тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати