Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Тошкент метрополитен ДУК ҳамда Транспорт назорати инспекцияси ходимлари хизмат сафари билан Жанубий Корея Республикасида бўлиб туришибди.

Сафар давомида жанубий кореялик ҳамкасблар тажрибаси ўрганилиб, ижобий жиҳатларни амалиётда татбиқ этиш мақсад қилинган. Жумладан, тирбандлик вақтида темир йўл изларига йўловчилар тушиб кетишни олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида метрополитен платформаларига тўсиқлар ўрнатиш ҳолати ўрганилмоқда.

Шунингдек, келгусида транспорт тизимини ривожлантириш борасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати