Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов ва Беларус Республикаси Транспорт инспекцияси бошлиғи Виталиий Киреэв иштирокида видеоконференс-алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди. Ҳар икки томондан транспорт йўналишлари бўйича масъул раҳбарлар ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда йўналишли ва йўналишсиз ташувчилар томонидан автотранспорт воситаларининг йўлларда ҳаракатланиш тартибига риоя этилишини назорат қилишнинг миллий қонунчиликда белгиланган талаблари тўғрисида ахборот алмашилди.

Юк ҳайдовчилари томонидан вазн ва ҳажм параметрларида белгиланган меъёрларга риоя қилиниши устидан назорат тадбирлари механизмлари, қонунчилик талабларига риоя этилиш ҳолати ҳам йиғилиш қатнашчилари томонидан муҳокама қилинди.

Томонлар истиқболда ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида келишиб олишди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати