Вазн ва ҳажм параметрларига риоя қилмаган ҳайдовчиларга нисбатан чоралар кўрилмоқда
Транспорт назорати инспекцияси Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда юк автомобилларининг вазн ва ҳажм параметрларига амал қилиши юзасидан қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Автомобиль ва сув транспортидаги назорат Бухоро вилояти ҳудудий бўлими томонидан Ғиждувон тумани Сармижон ЙПХ масканида кўчма тарози ёрдамида юк автомобиллари вазни текширилмоқда.
Белгиланган меъёрлардан ортиқча юк билан ҳаракатланаётган ҳамда юкнинг ҳажм параметрларига риоя қилмаган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати