Вазн ва ҳажм параметрлари назоратда

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ҳудудидан кесиб ўтувчи Халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1457—1458-километрлари оралиғига «Тензо-М» русумли стационар кўчма тарози ўрнатилди. (https://t.me/avtoyulqumita/76762)
Ушбу қурилма ёрдамида Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси ходимлари, Термиз ТЙФДМ вакиллари, вилоят Транспорт назорати инспекцияси ҳамда ЙҲХ ходимлари иштирокида ўтказилган навбатдаги назорат тадбири давомида 18 та ҳар хил русумдаги юк автомашиналарининг оғирлиги текширилиб, улардан 4 тасининг белгиланган ўлчовдан оғир юк олиб кетаётгани аниқланди. Қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан масъул ходимлар томонидан тегишли чоралар кўрилди.
Қўшма рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати