Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Транспорт назорати инспексияси ходимлари ва бир гуруҳ шахслар орасида тортишув ҳолати кузатилган видеолар тарқалаётгани юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Транспорт назорати инспексияси Автомобил ва сув транспортида назорат Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари Ш.Маннонов ва О.Холовлар Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтда фуқаро Д.Н. ҳеч бир сабабсиз ходимларнинг хизмат вазифасини олиб боришга фаол қаршилик кўрсатиб, ҳақорат қилган. Фуқарога ҳаракатлари нотўғри эканлигини тушунтиришга уринишлар самарсиз кетган. Аксинча, Д.Н. инспектор Ш.Манноновнинг қўл телефонини олиб қўйган ва ўртада тортишув юзага келган. Ҳолат юзасидан инспекторлар ИИБ ходимларига мурожаат қилишган ва ички ишлар ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида фуқаро Д.Н. шахсига аниқлик киритилиб, қўл телефони ўз эгасига қайтарилган.
Ҳозирда фуқарога нисбатан ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Инспекторларнинг ҳаракатига ҳам ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати