Транспорт назорати инспекциясида "Соғлом муҳит - соғлом жамоа" шиори остида бадминтон спорт тури бўйича аёл ходимлар ўртасида мусобақа ўтказилди
Экопарк ҳудудида ташкил этилган беллашувлар қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечди. Мусобақада барча рақибларини мағлуб этган Мухтарам Тўхтасинова ғолибликни қўлга киритди. Муяссар Мамбетова ва Нилуфар Ахроровалар совриндорлар сафидан жой олишди.
Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Жорий йил инспекцияда спорт мусобақаларига бой ўтиши кутиляпти. Аёллар ўртасида боулинг, волейбол ва сузиш спорт турлари бўйича тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, эркак ходимлар ўртасида ҳам қатор мусобақалар ўтказилиши белгиланган.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати