Vazn va hajm parametrlari bo'yicha reyd tadbirlari
Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЙҲХБ ва Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси билан ҳамкорликда юк транспорт воситаларининг автомобиль йўлларида белгиланган меъёрдан ортиқ юклама билан ҳаракатланишига қарши назорат-рейд тадбирлари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда меъёрлар белгиланган. Мазкур меъёрлардан ортиқча юк билан ҳаракатланиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади ҳамда транспорт воситаси сақлаш учун вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин. (https://t.me/Uztransnazorat/4118)
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати