Қашқадарё филиалида семинар ўтказилди

Темир йўл кесишмаси автотранспорт воситалари ва пиёдалар ўтиши учун хавфсиз ва қулай бўлиши, доимо  ишчи ҳолатда сақланиши лозим.  Бу борадаги ишлар “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг марказий аппарати ва  филиал ходимлари томонидан мунтазам назорат қилиб борилади ҳамда аҳолига мунтазам кенг тушунтиришлар берилади.

Жумладан, Қашқадарё филиали томонидан ўзининг шахобча темир йўлларига эга бўлган “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ҳамда “Дехқонобод калий ўғитлар заводи” акционерлик жамиятида семинар ташкил этилди. Унда вагон хўжалиги, локомотив хўжалиги ва электр таъминоти хўжалиги бўйича  инспекторлар  иштирок этишди ва ўз йўналишлари бўйича тушунтиришлар беришди. Семинар очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган бўлиб жами                40 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Йиғилишда электр токидан жабрланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, юк ташишларни амалга оширишда юк вагонларининг носозликлари, локомотивлар ва вагон ҳаракати тартибига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашда нималарга эътиборли бўлишлари лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари темир йўл кесишмаларидаги нохуш ҳолатлар олдини олиш мақсадида ИИБ ҳодимлари  билан биргаликда  автохўжаликларда, саноат корхоналарида, хусусий автомобиль эгалари орасида ҳамда темир йўл яқинида  жойлашган  маҳаллалар ва таълим муассасаларида профилактик тадбирлар ўтказилиб келинади. Мазкур тадбирларда ёш болалар томонидан темир йўлларга турли буюмлар қўйиш, вагонларга тош улоқтириш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида тушунтириш ишлари ўтказиб келинмоқда.

 

Олим Қурбоназаров
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Қашқадарё филиали бошлиғи