Учқўрғон туманида профилактик тадбир бўлиб ўтди
Учқўрғон туман “Озод” МФЙ ҳудудида Наманган вилоят ИИБ ЖХХ, ЙҲХБ бошлиғи, туман ИИБ раҳбарияти, Транспорт назорати инспекцияси масъуллари, шунингдек, йўловчи ташувчи ҳайдовчилар, мактаб ўқитувчилари ҳамда маҳалла еттилиги иштирокида муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Транспорт назорати инспекцияси ходими йўловчи ташишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, аҳолига хавфсиз ва сифатли транспорт хизматини кўрсатиш кераклиги, энг асосийси йўналишга чиқишдан олдин белгиланган тартибда кунлик техник ҳамда тиббий кўрикдан ўтиб йўловчи ташиш лозимлигини билдирди.
Туманда ЙТҲларни, жиноятчиликни олдини олишда барча бирдек масъул эканлиги ва биргаликда ҳаракат қилиши кутилган натижани тақдим этиши таъкидланди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати