Transportchilar VII Toshkent xalqaro marafonida faol ishtirok etdi
Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида VII Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди.
Унда иштирокчилар марафон, ярим марафон ва 10 км масофага югуриш трассаларида “Янги Ўзбекистон” боғига туташ йўл бўйлаб югуришди.
Марафонда Транспорт вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари, жумладан Транспорт назорати инспекцияси ходимлари фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшдилар.
Бевосита боғ ҳудудида ташкил этилган 3 км. масофага югуриш марафонида иштирок этган ходимларимиз спортга бўлган юксак эътиборларини намоён этдилар.
VII Тошкент халқаро марафонида дунёнинг 52 та давлатларидан жами 11 500 дан ортиқ иштирокчилар қатнашишди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати