Транспорт назорати инспекциясида Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов Жаҳон банкининг Транспорт сектори катта эксперти Бранко Баятович ҳамда координатор Нурсулу Исабаевалар билан учрашди.

Учрашув давомида йўл хўжалиги соҳасида келгусида амалга ошириладиган ислоҳотларни ҳамкорликда ривожлантириш, соҳада давлат улушини босқичма-босқич камайтирган ҳолда хусусий секторни кенг жалб қилиш юзасидан таклфлар тингланди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро алоқларни янада мустаҳкамлаш ва риволантиришга келишиб олдилар.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати