Транспорт назорати инспекцияси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида

АОКАда Транспорт назорати инспекцияси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Транспорт назорати инспекцияси фаолиятининг асосий йўналиши, 2024 йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

2024 йил 1 январ ҳолатида Республикамизда автомобил транспорти соҳасида фаолият кўрсатаётган жами 3 970 та корхоналар (МЧЖ)лар мавжуд.

Мазкур лицензияланган транспорт воситалари 229 917 тани ташкил этмоқда, жумладан:
автобуслар 7 779 тани,
микроавтобуслар 3 579 тани,
енгил автомобиллар сони 195 346 тани (дамас 30 541),
юк автомобиллари эса 23 213 тани ташкил этади.

Республика бўйича жорий йил 1 январ ҳолатига ташувчилар томонидан 2 426 та мунтазам йўналишларда хизмат кўрсатиб келинмоқда, жумладан улардан 546 таси шаҳар йўналишлари, 1652 та шаҳар атрофи ҳамда 228 таси шаҳарлараро йўналишларидир.

“Йўл сифат назорат” ахборот тизими ишлаб чиқиляпти ва бу тизим “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими билан интеграция қилинади ҳамда жорий йилнинг 2-чоракдан тест режимида ишга туширилади.

 

Транспорт назорат инспекцияси

Ахборот хизмати