Транспорт назорати инспекцияси матбуот котиби тайинланди

Хайриддинов Фирдавс Низомиддинович – Транспорт назорати инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби– ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ф.Хайриддинов 1986 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2010 йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетининг бакалавр босқичини, 2012 йилда Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг магистратура босқичини тамомлаган.

Ф.Хайриддинов “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати мутахассиси, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби– ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Ўзйўлинспекция» бошлиғининг матбуот котиби– ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

 

Ахборот хизмати