"Транспорт ҳафталиги – 2024" доирасида ташкил этилган Халқаро конференция

"Транспорт ҳафталиги – 2024" якунида Халқаро транспорт коридорлари бўйлаб ташишлар хавфсизлигини таъминлашда транспортда назорат органларининг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан халқаро конференция ўтказилди.

2023 йилги Транспорт ҳафталиги доирасида (https://t.me/Uztransnazorat/2590?single) “Евросиё минтақаси давлатларининг транспорт хавфсизлигини таъминлаш бўйича назорат органларининг илғор тажрибаларни жорий этишда ҳамкорлиги” резолюциясини амалга ошириш мақсадида транспортда назорат органлари раҳбарлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Халқаро конференцияда Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов ҳамда иштирокчи давлатларнинг транспортда назорат органлари раҳбарлари иштирок этишди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати