Тошкент вилояти Оққўрғон туманида ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари

Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, йўловчи ташувларини лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Транспорт назорати инспекцияси томонидан ҳудудларда рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида ҳудудда аҳолига йўналишли такси хизматларини кўрсатаётган корхоналар томонидан тендер талаб шартларининг бажарилиш ҳолати назоратга олинди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати