«Тошкент-Самарқанд-Бухоро»-ҳаракат хавфсизлигига оид чора-тадбирлар
«Тошкент-Самарқанд-Бухоро» йўналишидаги юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш бўйича Идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Марказий темир йўл вокзалида бошланган тадбирда, Транспорт назорат инспекцияси, Транспорт прокуратураси, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг тегишли бошқармалари, «Темирйўлинфратузилма» АЖ, “Тошкент МТУ” филиали раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.
Транспорт назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари A.Abduraxmanov бошчилигида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги ҳолати, олдинги йиғилишда қабул қилинган қарорлар, Транспорт вазири тасдиқлаган чора-тадбирлар режасидаги топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.
126-диагностика лаборатория вагони орқали юқори тезликдаги поэздлар ҳаракатланадиган темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар кўздан кечирилди.
Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги ҳолати таҳлил қилинди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш борасида мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати