Тил – миллат кўзгуси

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда инспекция марказий аппарати ва Тошкент филиали ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида Тошкент давлат транспорт университети профессор-ўқитувчилари Малика Абдуллаева ҳамда Ойбиби Искандаровлар қатнашиб, йиғилганларга давлат тилининг бугунги кундаги мавқеи, ошриб бораётган нуфузи ва бу борада амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида сўз юритишди. Жумладан, 2019 йил 21 октябрь куни «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилингани бу борадаги ижобий ишларни янги босиқчга олиб чиқди. Айнан мазкур фармонда 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» сифатида нишонланиши белгилангани тилимизга бўлган эътиборнинг ёрқин намунаси.

Сўзга чиққанлар инспекцияда ҳам иш юритиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш давлат тилида олиб борилаётгани ва ходимларнинг малакаси мунатазам ошириб борилаётганини таъкидлашди. Иштирокчилар малакали мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати