Тил байрами муносабати билан давра суҳбати

 

         “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 31 йил тўлиши муносабати билан  ва “Ўзбек тили байрами” кунига тайёргарлик кўриш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди. Унда инспекция марказий аппарати ва Тошкент филиали ходимлари иштирок этишди.  

Тадбирда инспекция бошлиғининг  маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи К.Исмоилов сўзга чиқиб, инспекцияда мазкур қонун талаблари доирасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Таъкидланишича, инспекцияда ҳужжатларни расмийлаштириш ва иш юритиш “Давлат тили тўғрисида”ги қонун талаблари асосида давлат тилида амалга оширилмоқда. Шунингдек, ходимларнинг билим ва малакаларини ошириб бориш ҳам асосий эътиборда. Тасдиқланган режага мувофиқ ходимлар босқичма – босқич ўқитилади. Бугунги кунда 3 нафар ходим Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида  давлат тилида иш юритиш бўйича малакаларини оширишмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан янгидан нашр этилган “Давлат тилида иш юритиш” амалий қўлланмасида белгиланган меъёр ва талаблар ходимларга тушунтирилди. Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

 

Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати