Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги айрим автобус ҳайдовчилари томонидан АТТО электрон валидаторларни ўзбошимчалик билан ишлатмаслик ҳолатлари кузатилаётгани юзасидан Транспорт назорати инспекцияси қуйидагиларни маълум қилади.
Ҳолат юзасидан Транспорт назорати инспекцияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари ва Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси масъул ходимлари томонидан Қўқон шаҳридаги барча шаҳар ички автобус йўналишларида ўрганишлар ўтказилди.
Тадбирлар давомида аксарият автобуслар АТТО электрон валидатор билан жиҳозланганлиги, аммо айрим ҳайдовчилар томонидан ўчириб қўйилганлик ҳолатлари аниқланди.
Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан барча хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари ва масъулларга аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш ва бу каби ҳолатлар такрорланса, жиддий чоралар кўрилиши бўйича огоҳлантирилди.
АТТО электрон валидатор билан жиҳозланган барча автобус ҳайдовчилари ва масъулларига қоидаларга қатъий амал қилишлари лозимлигини, акс ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилишни маълум қиламиз.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати