Темир йўл – хавфли ҳудуд
Транспорт назорат инспексияси темир йўл транспортида назорат Фарғона ҳудудий бўлими бошлиғи Б.Хожибоев томонидан Фурқат туманидаги 23-сонли ўрта мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда Миллий гвардия ходимлари иштирокида "Темир йўл - хавфли ҳудуд" мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда темир йўл хавфли ҳудуд эканлиги, кесишмаларда ҳаракатланиш қоидалари тушунтирилди. Темир йўлдан ўтишда қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда ҳаракатланиш лозимлиги, поездларга тош отиш, темир излар бўйлаб қулоқчин билан ҳаракатланиш жавобгарликка сабаб бўлиши ва ҳаёт учун хавфли эканлиги юзасидан батафсил маълумот берилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати