Темир йўл кесишмаларини кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди
“Темир йўл кесишмаларида фойдаланиш қоидалари”га асосан "Тошкент МТУ" УКнинг Тошкент-Хожикент йўналиши бўйича темир йўл кесишмаларининг ҳолатини ўрганиш юзасидан Транспорт назорати инспекцияси, Автомобиль йўллари қўмитаси, "Тошкент МТУ" УК ва бошқа ташкилотлар ходимлари иштирокида кўрик ишлари бошланди.
Кўрикда давомида темир йўл кесишмаларининг ҳолати, тоифаланиши, автотранспорт воситаси ҳайдовчилари ва машинист ҳайдовчиларига темир йўл кесишмасининг кўриниш масофаси, кесишма навбатчисининг билим даражаси, темир йўл кесишмаси қурилмалари - УЗП, шлагбаун, светофорларнинг созлиги, йўл белгиларининг мавжудлиги ва созлиги текширилади.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати