Темир йўл кесишмалари техник кўрикдан ўтказилмоқда
Транспорт назорати инспекцияси Йўл қурилиши ишларини назорат қилиш Навоий вилояти ҳудудий бўлими, Темир йўл транспортида назорат Бухоро вилояти ҳудудий бўлими ҳамда қатор масъул ташкилотлар томонидан Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудлари - Навоий-Учқудуқ, Қизилқудуқ-Янги Зарафшон йўналишлари бўйича темир йўл кесишмаларида ўрнатилган тартибда ўрганишлар ўтказилди.
Ҳаракат хавфсизлиги таъминланганлик ҳолати, яъни кесишмаларда йўл белгилари, йўл қопламалари, сигнал чироқлари, ёритиш ҳамда алоқа тармоқлари, пиёдалар ўтиш йўлаклари ҳолатлари жойига чиқиб кўздан кечирилди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати