Темир йўл кесишмалари кўрикдан ўтказилди

"Қўнгирот МТУ" УКнинг Урганч-Хива-Шовот, Тўрткул-Мискин йўналишлари бўйича темир йўл кесишмаларининг ҳолатини ўрганиш юзасидан Транспорт назорати инспекцияси, ЙҲХБ, Автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа ташкилот ходимлари иштирокида кўрик ишлари олиб борилди.

Кўрик давомида темир йўл кесишмаларининг ҳолати, тоифаланиши, автотранспорт воситаси ҳайдовчилари ва машинистларига темир йўл кесишмасининг кўриниш масофаси, кесишма навбатчисининг билим даражаси, темир йўл кесишмаси қурилмалари, светофорларнинг созлиги, чироқларининг ҳолати, йўл белгиларининг мавжудлиги ва созлиги текширилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати