Темир йўл кесишмалари ҳолати ўрганилмоқда

“Темир йўл кесишмаларида фойдаланиш қоидалари”га асосан темир йўл кесишмаларининг ҳолати, тоифаланиши, автотранспорт воситаси ҳайдовчилари ва машинист ҳайдовчиларига темир йўл кесишмаларининг кўриниш масофасини ўрганиш юзасидан кўрик ишлари давом этмоқда.

Транспорт назорати инспекцияси, "Тошкент МТУ" УК, Автомобиль йўллари ҳудудий бошқарлари, ЙҲХБ ва қатор масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида Жиззах ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган темир йўл кесишмалари ҳолати кўрикдан ўтказилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати