Тегишли лицензияга эга бўлмасдан йўловчиларга пуллик хизмат кўрсатиш қонунга хилоф!
Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, йўловчи ташувларини лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Транспорт назорати инспекцияси томонидан ҳудудларда рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Йўловчи ташишга қўйилган талаблар ижроси ҳамда соҳада қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳрида ўлиб борилган назорат рейд тадбирларида аҳолига пуллик транспорт хизматини кўрсатувчи транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатлари кўздан кечирилди.