Ташувчилар билан очиқ мулоқот
24 март куни Транспорт вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятидаги миллий ташувчилар (корхона раҳбарлари ва вакиллари) иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар орасида тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш жараёнлари билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Хусусан, миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатнома бланкалари махсус формула орқали қай тартибда тақсимланиши юзасидан батафсил тушунтириш берилди.
Шундан сўнг, ташувчилар фаолияти давомида дуч келаётган муаммоли вазиятлар ҳар бир корхона кесимида бирма-бир кўриб чиқилди. Учрашув давомида ташувчи корхона вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб олишди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати