Тадбиркорларга назорат тадбирлари тартиби тушунтирилди
Транспорт назорат инспекцияси Йўл-қурилиш ишларини назорат қилиш Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Самарқанд вилояти шўбаси, Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда йўл қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирокида ўқув семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сонли фармонининг мазмун моҳияти, йўл қурилиш жараёнидаа хавфни таҳлил қилиш тизимининг тушунчалари ва йўл қурилиш ишларига оид бошқа норматив ҳужжатларни амалиётда қўллаш юзасидан тадбиркорларга тушунтиришлар берилди.
Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади. “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади. Хавф даражаси ўрта ва юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирлар ёки текширув ўтказилиши мумкинлиги тушунтирилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати