Сурхондарё вилоятидаги транспорт ва йўл объектлари ҳолати ўрганилди.
Транспорт назорати инспексияси бошлиғи Жамшид Каримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятидаги сафарини Термиз дарё портида сув транспортида хавфсизликни таъминланишини назорат қилиш ҳолати, кемачилик регистри бош инспекторлари фаолияти билан танишишдан бошлаб уларнинг иш самарадорлигини такомиллаштириш юзасидан топшириқлар берди.
Йўл соҳасидаги объектларни ўрганишда асосий эътибор 2023-йил дастурларига мувофиқ қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш ҳудудий бўлим инспекторларининг иштирокига қаратилди. Объектлар қурилишида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида сифат кўрсаткичиларини таъсирчан назоратини олиб боориш лозимлиги таъкидланди.
Темир йўллардаги хавфли ҳудуд – темир йўл кесишмаларида автомобиллар ва поездлар тўқнашувлари таҳлил қилинди ҳамда қўриқланмайдиган кесишмаларни қўриқланадиганга ўзгартириш юзасидан тавсиялар берилди. Кесишмалар олдида автомобиллар қатновини ўрганиб чиқиш, тегишли йўл белгиларини ўрнатиш ва алоҳида йўл бўлакларини ажратиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Сафар давомида кўчма тарози ҳолати жойига чиқиб ўрганилди ҳамда Термиз автошоҳбекатидан қатновчи автобус ҳайдовчилари фаолияти билан яқиндан танишилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати