Стол теннисида кучлилар аниқланди

Транспорт назорати инспекцияси ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилган 1-чемпионатда ғолиб ва совриндорлар номи аниқлади. Олимпия тизимида ташкил этилган турнир қизиқарли шу билан бирга муросасиз баҳсларга бой ўтди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида Дилшод Ахунжанов ҳамда Маъмур Ядгаров ўзаро куч синашишди. Турнирнинг безагига айланган баҳсда Дилшод Ахунжановнинг қўли баланд келди ва ғолибликни қўлга киритди. Мусобақанинг фахрли учинчи ўрини Ислом Тохировга насиб этди.

Барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Умуман олганда беллашувларда қатнашган ҳар бир иштирокчини ғолиб дейишимиз мумкин. Зеро бу каби мусобақалар жамоада бирдамликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва спортни кенг оммалаштиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Турнир бу борада ўз мақсадига тўла эришди дейишимизга асослар етарли.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати